Моуриньо «Манчестер Юнайтед»га яна бир юлдуз футболчи олиб келмоқчи

Англия 09 Январ 2017 3947

Италиядаги Calciomercato нашри хабарига кўра, «Интер»нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Перишич фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Манба маълумотига кўра, футболчига «Манчестер Юнайтед» даъвогарлик қилмоқда. Қайд этилишича, Хорватия терма жамоаси аъзоси бўлган бу футболчининг хизматларига «қизил иблислар» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо шахсан қизиқмоқда. У Перишич шу қишдаёқ жамоасида бўлишини истамоқда.

Бундан олдинги хабарларда ушбу футболчига «Барселона», «Ливерпуль» ва «Челси» каби жамоалардан қизиқиш мавжудлиги айтилганди.

Жорий мавсумда 27 ёшли Перишич барча турнирларни ҳисоблаганда миланликлар жамоаси учун 23 учрашув ўтказди ва 6 гол уриб, 4 голли узатма муаллифи бўлди.

Transfermarkt.de ушбу футболчини 25 млн еврога баҳолаган, унинг «Интер» билан амалдаги шартномаси муддати 2020 йилга қадар тузилган.

«ПСЖ» «Интер» ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: