Маскерано: Мен ахир қўлимни кесиб ташламайманку?

Испания 09 Январ 2017 2382

«Барселона» ҳимоячиси Ҳавьер Маскерано Испания чемпионатининг 17-турида «Вильярреал»га қарши кечган ва 1:1 ҳисобидаги учрашув вақтидаги ўзи билан боғлиқ эпизод ҳақида тўхталди.

Рақиб футболчиларидан бири зарба берганида тўп жарима майдони ичидаги аргентиналик ҳимоячининг қўлига текканди. Учрашув ҳаками каталонияликлар жамоаси дарвозасига пенальти белгиламасликка қарор қилди.

«Бизда шундай ҳолат, биз нечта гол урган бўлсак, шунча ўтказиб юбордик. Биз ўйинимизни такомиллаштиришда давом этишимиз керак. Ўша вазият ҳақида гапирсам, журналистлар буни муҳокама қилишга ҳақли. Лекин мен қўлимга тўп тегмасин учун қўлимни кесиб ташламайман-ку? Муҳокама қилинглар, лекин мен тўпни атайлаб қўлим билан ўйнамагандим. Футболчи тўпни атайлаб қўл билан ўйнаганда бошқа гап, бундай вазият учун пенальти белгиланиши керак», — дея Маскеранонинг сўзларини келтирган Marca.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: