«Ливерпуль» футболчисининг уйи ўғрилар томонидан тунаб кетилди

Англия 09 Январ 2017 788

Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Роберто Фирминонинг уйи ўғрилар томонидан тунаб кетилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатди.

Ўғрилар бразилиялик футболчи уйида бўлмаган пайтта у ерга киришган ва қимматбаҳо заргарлик буюмлари, соат ва кийимлари - жами бўлиб 70 минг фунт стерлинг қийматдаги мол-мулкини олиб чиқиб кетишган.

Полициянинг ишонч билдиришича, жиноятчилар Фирминонинг уйини анча вақтдан буён кузатиб келишган ва ўғриликни олдиндан режалаштирган бўлишган. Воқеа 22 декабр куни содир бўлгани айтилмоқда. 24 декабрь куни футболчи ўз автомашинасини маст ҳолда бошқариб қўлга тушгани хабар қилинганди.

Маълумот учун, Фирмино «Ливерпуль»да ҳафтасига 100 минг фунт стерлинг миқдорида маош олади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: