Ла-лига. «Сельта» ўз уйида «Малага»ни мағлубият учратди

Испания 09 Январ 2017 453

Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган навбатдаги учрашувда «Сельта» «Малага»ни ўз уйида қабул қилди.

Аспас, Васс ва Фонтаслар томонидан киритилган голлар виголикларга йирик ҳисобдаги ғалаба қозониши мумкин эди. Бироқ Владимир Вайсс ўзининг автоголи билан ҳисобнинг бироз бўлсада қисқаришига сабабчи бўлди.

Ушбу ғалабадан кейин «Сельта» 24 очко билан 8-ўринда бормоқда. «Малага» эса 21 очко тўплаган ҳолда 13-поғонани эгаллаб турибди.

Испания чемпионати, 17-тур

Сельта – Малага 3:1 (1:0)
Голлар:
Аспас (7), Васс (60), Фонтас (73) – Васс (86, автогол).
Сельта: Бланко, Кабраль, Кастро, Мальо, Фонтас, Васс, Радоя (Гомес, 85), Диас, Бонгонда (Систо, 70), Аспас, Гвидетти (Диоп, 64).
Малага: Камени, Вильянуэва, Торрес (Льоренте, 12), Росалес, Форнальс (Аньор, 56), Хуан Карлос, Ресио, Камачо, Чори Кастро (Хони Родригес, 79), Сандро Рамирес, Сантос.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: