Иброҳимович уни допинг қабул қилишда гумон қилган мураббий устидан судда ютиб чиқди

Англия 09 Январ 2017 1189

Енгил атлетика бўйича Швеция терма жамоасининг собиқ мураббийи Ульф Карлссон "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Иброҳимовичга судда ютқазди. Аввалроқ Карлссон швециялик футболчи "Ювентус"да ўйнаган кезларида допинг қабул қилганини айтган. Футболчи Турин клубида 2004-2006 йилларда тўп сурган.

Швеция суди Карлссоннинг сўзларида тўғридан-тўғри айбловлар йўқлиги, бироқ уларда футболчи допинг қилганига ишора борлиги ҳақида қарор чиқарди. Карлссон сўзларига исботи йўқлиги ҳисобга олиниб, суд уни туҳмат қилишда айбдор деб топиб, унга 2,6 минг евро миқдорида жарима солди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: