ФИФА тақдирлаш маросими бошловчилари ким бўлишига ойдинлик киритилди

Жаҳон 09 Январ 2017 1684

ФИФА матбуот хизмати бугун бўлиб ўтадиган йилнинг энг яхшиларини аниқлаш бўйича махсус тантанали маросимда кимлар бошловчилик қилиши ҳақида маълумот бериб ўтди.

Унга кўра, Ева Лонгория ва Марко Шрейль ушбу кечанинг бошловчилари бўлишади.

Ева Лонгория - америкалик актриса, модель, ТВ продюсер сифатида танилган бўлиб, унинг «Умидсиз уй бекаси» телесериалидаги Габриэл Солис роли ҳозирча энг машҳур образи саналади.

Шрейль эса - германиялик актёр, бошловчи. У мамлакатида Pop Idol ва Das Supertalent каби лойиҳалари билан ном чиқарган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: