«Барселона» Ракитич «Манчестер Сити»га ўтаётганини тасдиқламади

Испания 09 Январ 2017 692

Каталониянинг «Барселона» футбол клуби бош мураббийи Луис Энрике жамоа ярим ҳимоячиси Иван Ракитични «Манчестер Сити» таркибига бориб қўшилиши борасидаги гап-сўзларга ўз фикрини билдириб ўтди. Хорватиялик футболчи Примеранинг 17-тури доирасидаги «Вильярреал»га қарши кечган учрашувда жамоа қайдномасига киритилмади.

«Ракитичнинг йўқлиги миш-мишлар билан боғлиқ эмас. ОАВ ҳақиқатга умуман мос келмайдиган маълумотни тақдим этмоқда. Бошланғич таркибни белгилаш – менинг вазифам», - деди Энрике Movistar+ эфирида.

Каталонияликлар вице-президенти Хорди Местре эса клуб ярим ҳимоячи билан шартномани узайтиришни режалаштираётгани ҳақида хабар қилди.

«Биз келишувни узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқдамиз. “Барселона”да Ракитични ўйинчи ва шахс сифатида яхши кўришади. Унинг амалдаги шартномаси бора ҳамда биз Иваннинг қолишини истамоқдамиз», - деди Местре.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: