«Барселона» Месси, Пике, Иньеста ва Суарес ФИФА тақдирлаш маросимига бормаслигига изоҳ берди

Испания 09 Январ 2017 3072

«Барселона» футбол клуби раҳбарияти дунёнинг энг яхши футболчисига мукофот топшириш маросимига бир неча ўйинчиларнинг (Месси, Суарес, Иньеста ва Пик – таҳ.) келмаслиги борасида изоҳ берди.

Клуб расмий сайтида айтилишича, футболчилар жамоада қолишади. Бу «Атлетик» билан Испания кубогининг 1/8 финали жавоб учрашувига яхшироқ тайёргарлик кўриш мақсадида амалга оширилган. Каталонияликлар Бильбаода 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашганди.

«Чоршанба куни ўтказиладиган ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўриш учун клуб ўйинчиларни Цюрихга қўйиб юбормасликка қарор қилди. «Барселона» Жанни Инфантино бошчилигидаги ФИФАга миннатдорчилик билдиради», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, «Барселона» — «Атлетик» жавоб учрашуви 11 январь куни бўлиб ўтади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: