«Арсенал» 2 етакчиси қолиб бошқа футболчилар билан шартномани узайтирмоқда

Англия 09 Январ 2017 1036

«Арсенал» ҳужумчиси Оливье Жирунинг хабар беришича, у «канонирлар» билан амалдаги шартномасини узайтиришга яқин турибди.

«Биз яқин кунларда янги шартнома имзолашни режалаштириб турибмиз. Бу ишонч белгиси бўлиб хизмат қилади. Мен бу ерда ўйнашни, бу оила аъзоси бўлиб қолишни истайман. Ўзимни «Арсенал»да жуда яхши ҳис қилмоқдаман.

Мураббий билан гаплашганимда, у ҳар доим менга жамоанинг муҳим аъзоларидан бири эканимни айтиб келади. Ҳаттоки, барча учрашувларда иштирок этмаган тақдирда ҳам. Нимага қодир эканимни яхши биламан. Мен шунчаки чидамли бўлишим, машғулотларга зўр беришим ва ўз вақтим келишини кутишим лозим», — деган Жиру Telefoot нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Жирунинг амалдаги шартномаси 2018 йилда ниҳоясига етиши лозим.

Қайд этиш керакки, лондонликлар жамоаси ҳозиргача шартномаси муддати тугашига 1 йил муддат қолган Алексис Санчес ва Месут Ўзил билан янги келишувга эришмаган.

Санчесга «Манчестер Сити», «ПСЖ» «Ювентус», «Интер» клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд.

Ўзил эса «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Реал» қизиқишлари доирасида турибди.

Бундан олдинроқ Арсен Венгер Месут Ўзил ва Алексис Санчес жамоада қолишни истаётгани ҳақида билдирганини маълум қилганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: