А серия. «Милан» сўнгги дақиқаларда уч очкони қўлга киритди

Италия 09 Январ 2017 1053

Италия А сериясининг 19-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув Миланда бўлиб ўтди. «Милан» ўз уйида «Кальяри»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 88-дақиқасига қадар ўйинда ҳисоб очилмаганди. Айнан ўша дақиқада Карлос Бакка 98 кунлик танаффусдан кейин илк марта гол киритди. Мана шу гол Монтелла шогирдларига муҳим очкони келтирди.

«Милан» ушбу ғалабадан кейин 36 очко билан бешинчи ўринда бормоқда. «Кальяри» эса 23 очко билан 14-поғонани банд этиб турибди.

Италия А серияси, 19-тур

Милан – Кальяри 1:0 (0:0)
Гол:
Бакка (88).
Милан: Доннарумма, Палетта, Де Шильо, Абате (Антонелли, 27), Романьоли, Бонавентура (Бертолаччи, 65), Локателли, Пашалич (Лападула, 79), Сусо, Ньянг, Бакка.
Кальяри: Биттенкур, Чеппителли, Капуано, Пизакане, Алвеш, Исла, Ди Дженнаро, Барелла, Дессена (Джаннетти, 90), Фариас (Жоао Педро, 78), Сау (Боррьелло, 73).
Четлатиш: Алвеш (90+4, Кальяри).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: