2016 йилнинг рамзий терма жамоаси эълон қилинди: Таркибда Гризманнга жой топилмади

Европа 09 Январ 2017 3763

Бугун Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА томонидан 2016 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилмоқда.

Дастлаб, ФИФА томонидан 2016 йилнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди.

Таркибда 9 нафар футболчи Испания чемпионати вакили, шундан 5 нафари «Реал», 4 нафари «Барселона» вакили. Ўтган мавсумда ёрқин ўйин намойиш этган ва йил футболчиси бўлиш учун даъвогар Антуан Гризманнга таркибда жой топилмаган. Каталонияликлар жамоаси вакиллари тақдимот маросимига келмаган.

Рамзий терма жамоа: Мануэль Нойер («Бавария») – Дани Алвес («Ювентус»), Серхио Рамос («Реал»), Жерар Пике («Барселона»), Марсело («Реал») – Тони Кроос, Лука Модрич (ҳар иккиси «Реал»), Андрес Иньеста («Барселона») – Криштиану Роналду («Реал»), Леонель Месси, Луис Суарес (ҳар иккиси «Барселона»).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: