Ўзбекистон терма жамоасининг асосий рақиби бош мураббийи истеъфога чиқишга қарор қилди

Ўзбекистон 08 Январ 2017 7180

Эрон термаси бош мураббийи Карлуш Кейруш эгаллаб турган лавозимини тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда мутахассис Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.

«Дўстлар, федерация президенти билан 5 соатлик суҳбатдан сўнг терма жамоадан кетиш ҳақида ариза ёздим. Терма жамоанинг ЖЧ–2018 саралаш ўйинларига тайёргарлик режасини амалга ошириш учун ҳеч қандай шароитнинг йўқлиги, федерацияга қарши бўлганлар сонининг кўплиги, терма жамоа ғалабасини ўйламайдиган спорт агентлари борлиги  шундай қарорга келишимга сабаб бўлди. 

Мағлубиятсиз ўтган бир йил, ЖЧ–2018 саралаши 3-босқичида гуруҳда 1-ўринда бораётганимиз, ФИФА рейтингида Эрон Осиёнинг энг кучли жамоаси бўлиб турганимизга қарамасдан Эрон футбол федерацияси тайёргарлик режасини амалга ошириш учун ҳеч қандай шароити ва ваколати йўқлигини айтмоқда» - деб ёзган Карлуш Кейруш.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш гуруҳида 11 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея 10 очко билан иккинчи, Ўзбекистон терма жамоаси эса 9 очко билан 3-поғонада бормоқда.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: