«ПСЖ» «Бастия»ни қақшатди, Дракслер дебют учрашувида гол урди

Франция 08 Январ 2017 2088

«ПСЖ» Франция Кубогининг 1/32 финали босқичида «Бастия»ни йирик ҳисобда мағлуб қилди. Париждаги «Парк де Пренс» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 7:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Парижликлар сафида Тьяго Силва, Адриен Рабио, Кристофер Нкунку, Тьяго Мотта, Лукас Моура (с пенальти), Анхель Ди Мария ва Юлиан Дракслер  биттадан гол урди. Бироз вақт олдин Германия чемпионатидан трансфер қилинган Дракслер парижликлар жамоаси сафидаги илк учрашувидаёқ голини нишонлади. 

«ПСЖ» Франция Кубогининг кейинги босқичига чиқди. Навбатдаги рақиб қуръа орқали аниқланади. 

ПСЖ - Бастия 7:0
Голлар: 1:0 - Тьяго Силва (31), 2:0 - Рабио (42), 3:0 - Нкунку (48), 4:0 - Мотта (57), 5:0 - Лукас Моура (63, пенальти), 6:0 - Ди Мария (77), 7:0 - Дракслер (89).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: