Перишичнинг дубли «Интер»га кетма-кет тўртинчи ғалабани олиб келди

Италия 08 Январ 2017 526

Италия чемпионати 19-турида «Удинезе» «Интер»ни қабул қилди. Удинедаги «Фриули» стадионида кечган учрашув 2:1 ҳисобида нерадзуррилар жамоаси фойдасига ҳал бўлди. 

17-дақиқада Якуб Янкто мезбонларни олдинга бошлади. Биринчи бўлим охирида Иван Перишич жавоб голини йўллади. Ўйиннинг 87-дақиқасида Перишич дублни расмийлаштириб, жамоасига ғалаба олиб келди.

Бу ғалаба «Интер» учун А Серияда қаторасига тўртинчи ғалабага айланди.

Эндиликда «Интер» 33 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди. «Удинезе» эса 25 очкоси билан 11-ўринда бормоқда.  

Удинезе – Интер 1:2 
Голлар: 1:0 – 17 Янкто, 1:1 – 45 Перишич, 1:2 – 87 Перишич.
Удинезе – Карнезис, Фелипе, Самир, Ларангейра, Видмер, Кумс (Хадльвредссон, 63), Фофана, Янкто, де Пауль (Перица, 72), Сапата, Терео (Ридер Матос, 80).
Интер – Ҳанданович, Ансальди, Д`Амброзио, Мурильо, Миранда, Кондогбиа (Эдер, 83), Брозович, Перишич (Андреолли, 90), Банега (Жоау Мариу, 56), Кандрева, Икарди.
Огоҳлантиришлар: Кондогбиа (65), Терео (74), Янкто (75), Брозович (86), Фофана (86).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: