Одил Аҳмедов тўп сурадиган клубда Европа чемпиони пайдо бўлди

Осиё 08 Январ 2017 5511

Португалиялик ҳимоячи Рикарду Карвальо фаолиятини Хитойда давом эттирадиган бўлди. 38 ёшли Европа чемпиони Одил Аҳмедов тўп сураётган «Шанхай СИПГ» клуби сафида машғулотларда иштирок этмоқда.

Карвальонинг бунгача сўнгги клуби «Монако» бўлганди. Аммо жамоа футболчи билан шартномани узайтиришни истамаганди.

«Монако»дан ташқари Карвальо «Порту», «Челси» ва «Реал» клубларида тўп сурган. Футболчи ҳисобида терма жамоада ўтказган 89 учрашув бор.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: