«Наполи» камчилик бўлиб қолган «Сампдория»дан ғалабани тортиб олди

Италия 08 Январ 2017 396

«Наполи» Италия чемпионатининг 19-турида «Сампдория»ни енгди. Неаполдаги «Сан-Паоло» стадионида кечган учрашув 2:1 ҳисобида якунланди.

Ўйиннинг 30-дақиқасида «Наполи» ҳимоячиси Алсаид Ҳусай тўпни ўз жамоаси дарвозасига киритиб қўйди. Иккинчи бўлим ўртасида «Сампдория» футболчиси Матиас Сильвестре иккинчи сариқ карточкаси туфайли майдонни тарк этди. Кўп ўтмай Маноло Габбьядини ҳисобни тенглаштирди, 95-дақиқада эса Лорензо Тонелли ғалаба голини урди - 2:1.

«Наполи» эндиликда 38 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринга мустаҳкам жойлашди, «Сампдория» эса 23 очкоси билан 14-ўринда.

Наполи – Сампдория 2:1
Голлар: 0:1 – 30, автогол Хюсай, 1:1 – 77 Габбьядини, 2:1 – 90 Тонелли.
Наполи – Рейна, Хюсай, Тонелли, Кирикеш, Стринич, Аллан (Зелиньски, 59), Жоржиньо (Габбьядини, 72), Гамшик, Кальехон, Мертенс, Инсинье.
Сампдория –    Пуджони, Педру Перейра, Сильвестре, Шкриньяр, Реджини, Баррето, Торрейра, Прат (Линетти, 76), Альварес, Куальярелла (Муриэль, 51), Шик (Додо, 64).
Огоҳлантиришлар: Сильвестре (54), Хюсай (69).
Четлатиш: Сильвестре (61).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: