Мукофот пули олмаган зимбабвелик футболчилар Камерунга қарши ўйинга боришни рад этишди

Жаҳон 08 Январ 2017 778

Зимбабве терма жамоаси футболчилари Африка миллатлар кубоги-2017 мусобақасига тайёргарлик доирасидаги Камерунга қарши ўртоқлик ўйинига боришни рад этишди.

Футболчилар Габонда ўтказиладиган Африка кубогининг финал босқичига чиққанлиги учун мукофот пули олмоқчи.

Шунингдек, футболчилар мусобақадаги ҳар бир ўйин учун 5 минг доллардан тўланишини исташмоқда, бироқ мамлакат футбол федерация 2,5 минг доллар беришга рози бўлган. 

Маълумот учун, Африка миллатлар кубоги бир ҳафтадан сўнг бошланади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: