Майкл Оуэн Роналдонинг ҳозирги кўриниши ҳақида ҳазиломуз фикр билдирди

Испания 08 Январ 2017 5543

«Реал»нинг собиқ футболчиси Майкл Оуэн собиқ жамоадоши Роналдо ҳақида ҳазил қилди.

Оун ва Роналдо Испания чемпионатининг «Реал» - «Гранада» учрашувига (5:0) таклиф этилган эди. Учрашув олдидан мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду оммага ўзининг тўртинчи «Олтин тўп»ини намойиш этди.

«Роннини кўрмагунимча ўзимни ортиқча вазн тўплаган деб ўйлар эканман», - деб ёзди Оуэн маросимдан кейин ўз твиттерида.

Учрашув олдидан ўтказилган маросимда Оуэн ва Роналдодан ташқари Раймон Копа, Луиш Фигу ва Зайнидин Зидан қатнашди. Уларнинг барчаси ўз вақтида «Олтин тўп» соҳиби бўлган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: