Лукаш Подольски Хитойга ўтишга яқин турибди

Осиё 08 Январ 2017 1177

"Галатасарой" ҳужумчиси Лукаш Подольски тез орада Хитойга ўтиши мумкин. Туркия клуби директорлар кенгаши аъзоси Левент Назифўғлининг сўзларига кўра, германиялик ҳужумчи Хитойнинг "Бэйцзин Гоань" клубига ўтишга яқин турибди. 
"Подольскининг трансфери борасидаги келишувлар якуний босқичда. Ўйинчининг ўзи ҳам бу трансферни хоҳламоқда", – деди Назифўғли. 

Жорий мавсумда Подольски барча мусобақаларни ҳисоблаганда "Галатасарой" сафида 12та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 3та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: