Испания Ла-лигаси. «Атлетик» «Алавес»ни мағлуб эта олмади, «Бетис» «Леганес»нинг ғалабасиз сериясини давом эттирди

Испания 08 Январ 2017 446

Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган яна икки учрашув бўлиб ўтди. 

Бильбаонинг «Атлетик» жамоаси ўз уйида «Алавес»ни қабул қилиб ғалаба қозона олмади. Иккала жамоа ҳам 90 дақиқа мобайнида рақиблар дарвозасига йўл ола билмади.

«Бетис» эса ўз уйида «Леганес»ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу меҳмонларнинг кетма-кет бешинчи учрашувдаги ғалабасиз ўйини бўлди.

Ушбу ғалабадан кейин «Бетис» ҳисобидаги очколар сони 21тага етди ва жамоа 14-ўринга кўтарилиб олди. «Леганес» ҳисобида эса 16 очко бор бўлиб, жамоа 16-поғонани эгаллаб турибди.

Испания ла-лигаси, 17-тур

Атлетик – Алавес 0:0
Атлетик:
Аррисабалага (Ирайсос, 36), Элустондо, Эчейта, Лапорт, Баленсиага, Микель Рико (Сан Хосе, 57), Беньят, Сусаета (Иньяки Уильямс, 57), Рауль Гарсия, Муниаин, Адурис.
Алавес: Ортола, Фемения, Лагуардиа, Феддаль, Гарсия Карнеро, Ману Гарсия, Маркос Льоренте, Токеро (Катаи, 74), Камараса (Торрес, 90), Ибаи Гомес (Мендес, 75), Дейверсон.

Бетис – Леганес 2:0 (0:0)
Голлар:
Рубен Кастро (51, 85).
Бетис: Адан, Рафа Наварро (Пиччини, 70), Дурмиси, Пеццелья, Бруно Гонсалес, Себальос, Мартен, Петрос (Брашанац, 66), Рамирес, Санабрия (Алегрия, 36), Рубен Кастро.
Леганес: Шампань, Инсуа, Марин, Бустинса, Мантовани, Лопес (Перес, 77), Адамес (Рамос, 52), Тимор, Диас (Пирес, 59), Герреро, Мачис.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: