Хитой фахрий футболчиларни ҳам чорламоқда

Италия 08 Январ 2017 1361

«Сампдория»нинг тажрибали ҳужумчиси Антонио Кассано фаолиятини Хитой чемпионатида ўтказиши мумкин.

Sky Sport Italia хабарига кўра, «Шаньдун Лунэн» ва «Гуанчжоу Фули» жамоалари ушбу 34 ёшли футболчига шартнома таклиф қилмоқчи. 

Кассано жорий мавсумда «Сампдория» сафида ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва қишки трансферлар вақтида жамоадан кетмоқчи.

Ушбу италиялик қизиққон футболчи ўтган йилнинг ёзида жамоа президенти Массимо Ферреро билан зиддиятга борганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: