Фелипе Мело Бразилияга қайтди

Италия 08 Январ 2017 652

«Интер»нинг 33 ёшли бразилиялик яримҳимоячиси Фелипе Мело фаолиятини «Палмейрас» жамоасида давом эттиради. Бразилия клуби расмий сайтида Мело билан 2019 йилгача амал қилувчи шартнома тузилгани ҳақида маълум қилинган.

«Мен учун „Палмейрас“ шарафини ҳимоя қилиш улкан шараф. Мен бу жамоа учун ўйинларимда бор кучим билан ҳаракат қиламан. Мен „Палмейрас“га ёрдам бериш учун келдим», — деган Мело.

Жорий мавсумда ушбу футболчи А Сериянинг 5та учрашувида майдонга тушганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: