«Бунёдкор» ўртоқлик ўйинида «Аш-Шааб»ни мағлуб этди

Ўзбекистон 08 Январ 2017 1171

Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси БАА йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини ўтказди.

Илк рақиб «Ал-Шааб» клуби бўлди. Учрашувнинг 22-дақиқасида маҳаллий жамоа футболчилари ҳисобни очишга эришишди. Биринчи бўлим охирларида Отабек Шукуровнинг бурчакдан оширган тўпини Вадим Чемиртан боши билан «Ал-Шааб» дарвозасига йўллади ва жамоалар танаффусга 1:1 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим бошида Нурилло Тўхтасиновга ҳакам қизил карточка кўрсатиб, уни майдондан четлатди. Сергей Лушчан шогирдлари майдонда 10 киши бўлиб қолишларига қарамасдан, ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлишди. Миржамол Қосимовнинг узатмасини Шаҳзодбек Нурматов боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 2:1.

Шу тариқа, «Бунёдкор» БАА йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини ғалаба билан якунлади.

Жамоа кейинги кунлар давомида Гана, Иордания ва «Абердин» билан ўйнайди.

Ўртоқлик учрашуви
«Ал-Шааб» (БАА) – «Бунёдкор» (Ўзбекистон) 1:2 (1:1)
Голлар: Вадим Чемиртан 44, Шаҳзодбек Нурматов 76
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Александар Игнатович, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Душан Мичич, Жавоҳир Эсонқулов, Достонбек Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Вадим Чемиртан
Захирадан майдонга тушганлар: Павел Бугало, Хуршид Ғиёсов, Исломжон Қобилов, Шаҳзодбек Нурматов, Нурилло Тўхтасинов, Миржамол Қосимов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Миржаҳон Мираҳмадов.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: