«Бунёдкор» 2010 йилги ЖЧ чорак финали иштирокчиси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон 08 Январ 2017 1344

Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси янги мавсумга тайёргарлик доирасида БААда 7-21 январь кунлари йиғин ўтказиш учун жўнаб кетган.

2 ҳафта давом этадиган йиғин вақтида тошкентликлар жамоаси Шотландия премьершипи иштирокчиси «Абердин» клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Шунингдек, Саудия Арабистонининг «Ал Файсалий» жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйин ўтказиш борасида келишиб олинган.

Бундан ташқари, БААдаги машғулотлар давомида бир нечта хорижий жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этилади.

Sports.uz хабарига кўра, «Бунёдкор» 2017 йилги Африка Миллатлар Кубогига тайёргарлик кўраётган Гана терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади.

Исроиллик мутахассис Аврам Грант қўл остида тўп сураётган 2010 йилги ЖЧнинг чорак финали иштирокчиси бўлмиш Ганага қарши ўйин 10 январь куни Дубайдаги Sevens стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, Гана терма жамоаси Габон давлатида ташкил этилаётган ХХХI Африка Миллатлар Кубогининг гуруҳ босқич доирасида Уганда (17 январь), Мали (21 январь) ҳамда Миср (26 январь) терма жамоалари билан куч синашади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: