Азиз Ҳайдаров фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши мумкин

Ўзбекистон 08 Январ 2017 4107

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров фаолиятини Россия ёки Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин.

Sports.uz нашри Дубайдаги манбага асосланиб хабар қилишича, Азиз Ҳайдаров тўп сураётган Дубайнинг "Ал Шабоб" клуби ҳалигача футболчи билан янги шартнома борасида келишиб олмаган. 31 ёшли футболчининг Дубай клуби билан амалдаги шартномаси 6 ойдан сўнг ўз якунига етади.

Таянч ярим ҳимоясида ҳаракатланадиган бу футболчига Россия ҳамда Саудия Арабистони клублари таклиф билан чиқишган. Шунингдек, БАА чемпионатида иштирок этувчи маҳаллий клублар ҳам Азиз Ҳайдаровни ўз таркибига қўшиб олиш истагида футболчига бир неча бор сўров юборишган.

Маълумот ўрнида, "Ал Шабоб" жамоаси 2011 йил ёзида Азиз Ҳайдаровни 300 минг фунт стерлинг эвазига "Бунёдкор" клубидан харид қилганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: