«Арсенал» италиялик ҳужумчи сотиб олмоқчи

Англия 08 Январ 2017 1218

«Торино» жамоаси спорт директори Жанлука Петрачи маълум қилдики, «Арсенал» жамоаси Андреа Белоттининг трансфери бўйича таклиф берган.

The Daily Star хабарида «канонирлар» ушбу 23 ёшли футболчи учун 60-65 млн евро тўлашга тайёрлиги айтилган.

«Ҳа, биз „Арсенал“дан Белотти бўйича таклиф олдик, аммо бу таклиф футболчининг ҳақиқий баҳосига тенг эмас. Биз аввало Белоттини таркибда сақлаб қолмоқчимиз. У билан шартномада эса унинг бадал пули сифатида 100 млн евро кўрсатилган. Менимча Андреанинг трансфер қиймати „Арсенал“ таклиф этаётганидан кўпроқ», деган Петрачи.

Жорий мавсумда Белотти А Серияда 16 учрашув ўтказиб, 13 гол урган ва 2 голга узатма берган. У бу натижани майдонда ўтказилган 1361 дақиқа давомида қайд этган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: