Зидан ва Роналду ўртасида таркиб ротацияси борасида суҳбат бўлиб ўтди

Испания 07 Январ 2017 2631

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан таркибни ротация қилиш борасида ҳужумчи Криштиану Роналду билан суҳбатлашгани ҳақида сўзлаб берди.

"Биз Роналду билан ротация борасида суҳбатлашдик. Ўйлайманки, матбуот Криштиану жуда ақлли ўйинчилигини англаши керак. Менинг ғоям шундан иборатки, у бутун мавсум давомида яхши ҳолатда қолиши керак.

70 кун ичида 20 та ўйин – бу жуда кўпдир. Шунинг учун баъзида у дам олиши керак ва у бу борада мен билан рози, бунда ҳеч қандай муаммо йўқ. Албатта, у футболчи ва ҳар ҳафта, ҳар бир ўйинда ўйнашни истайди. Биз бу масалага ойдинлик киритиб олдик", деб айтган Зидан.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: