«Валенсия» собиқ президенти: Гари Невилл – футбол тарихидаги энг ёмон мураббий

Испания 07 Январ 2017 868

«Валенсия» футбол клубининг собиқ президенти Пако Ройг жамоа собиқ бош мураббийи Гари Невилл ҳақида салбий фикрларни билдириб ўтди. Ройгнинг сўзларига кўра, Невилл – футбол тарихидаги энг ёмон мураббий экан.

«Валенсия» хўжайинлари ҳақида бундай тайинловдан сўнг нима дейиш мумкин? Невилл каби ҳаваскор келди ва у мен қачонлардир кўрган энг ёмон мураббийга айланди», - дея Ройгнинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Маълумот учун, Невилл «Валенсия»га 2015 йилнинг декабрида бунга қадар мураббийлик ишида тажрибаси бўлмай туриб бош мураббий этиб тайинланганди. Унинг қўл остида «кўршапалаклар» Испания чемпионатида ўтказилган 16 баҳсдан атиги учтасида ғалаба қозонишди. Невилл 2016 йилнинг мартида истеъфога чиқарилган.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: