Россиялик футболчининг «Боруссия»га трансфери суммаси аниқ бўлди

Германия 07 Январ 2017 2566

Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Краснодар» ҳужумчиси Фёдор Смоловнинг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда.

Bild нашри берган хабарга кўра, 26 ёшли Россия терма жамоаси ҳужумчисининг трансфери немис клубига 10 миллион еврога тушади. Аммо трансфернинг яқин вақтларда амалга ошишига ишониш қийин.

«Боруссия» жамоанинг колумбиялик ҳужумчиси Адриан Рамоснинг «Бейжинг Гуоань» ва «Чунцин Лифань» клубларидан бўлаётган қизиқишларини ўрганиб чиқмоқда. Шунга қараб унинг ўрнига янги футболчи сотиб олиш масаласи кўриб чиқилади.

Хитойда трансфер ойнаси 26 февралга қадар очиқ бўлади. Россияда эса 24 февралгача.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: