Роналду «Реал» — «Гранада» ўйини олдидан «Олтин тўп»ини намойиш этди

Испания 07 Январ 2017 1672

Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган «Реал»ва «Гранада» жамоалари учрашуви олдидан мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду «Сантьяго Бернабеу» стадионида 2016 йилнинг 12 декабрь куни қўлга киритган «Олтин тўп»ини намойиш этди.

«Олтин тўп»ни португалиялик футболчисга «Реал» клубининг собиқ футболчиси ва фахрий президенти Франсиско Хенто топширди. 

Мазкур рамзий тақдирлаш маросимида жамоанинг собиқ футболчилари Раймон Копа, Роналдо, Майкл Оуэн, Луиш Фигу ва Зинедин Зидан иштирок этишди. Уларнинг барчаси ўз даврида мазкур совринни қўлга киритишган.

Шунингдек, Криштиану Роналду учрашувда Nike компанияси томонидан тақдим этилган янги махсус бутсаларда майдонга тушган. Футболси бутсанинг суратининг Инстграмдаги саҳифасига жойлаштирган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: