«Рома»нинг қишки трансферлардаги асосий мақсади аниқ бўлди

Италия 07 Январ 2017 1187

«Рома» бош мураббийи Лучано Спаллетти қишки трансферлар даврида жамоа қайси футболчини сотиб олишга уринаётгани ҳақида гапириб берди.

«Трансфер борасидаги вазиятни кузатиб бормоқдамиз. Ҳозир «Рома» Софиан Феғулини сотиб олишга ҳаракат қилмоқда – бу тўғри. Журналистлар шундоқ ҳам бу ҳақида ёзишмоқда. Шундай экан бу гапни яширишдан фойда йўқ. Жазоирлик футболчи «Торино»га ижарага берилган Хуан Итурбенинг ўрнини эгаллаши керак», — дея Спаллеттидан иқтибос келтиради Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, «Вест Ҳэм» футболчисини римликлар кейинчалик, таъминан 13 млн. евро эвазига сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: