Пике ҳакамлик ҳақидаги сўзлари учун жазоланиши мумкин

Испания 07 Январ 2017 2131

"Барселона" ҳимоячиси Херард Пике Испания кубогининг 1/8 финалида Бильбаонинг "Атлетик" клубига қарши биринчи учрашувнинг бош ҳаками Фернандес Борбаланни танқид қилгани учун жазоланиши мумкин. Бу ҳақда COPE хабар бермоқда. Техник қўмита Пикенинг ишини 9 январда ўрганиб чиқади.

"Барса" ўйинчилари ўйинни икки кишига кўпроқ бўлиб якунлашганига қарамай, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашган. Пике эса Борбалан бир нечта қўпол хатога йўл қўйганини айтган. Ҳимоячи "бундай ҳакамлик рулетка ўйинига олиб келишини" айтган. 

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: