«Милан» 17 ёшли футболчисини 40 миллион еврога сотмоқчи эмас

Испания 07 Январ 2017 1880

Туриннинг «Ювентус» футбол клуби «Милан»га дарвозабон Жанлуижи Доннаруммани ўз таркибига қўшиб олиш мақсадида катта таклиф билан чиқмоқчи. «Эски синьора» 17 ёшли голкипер учун 40 миллион евро беришга тайёр. Доннарумманинг ўзига эса Туринда йилига 10 миллион евролик иш ҳақи бўлган тўрт йиллик шартнома таклиф этишмоқчи, деб хабар беради Сalciomercato.

«Милан» ўзининг истеъдодли футболчисини рақибларга бериб юбормайди ва Доннаруммага шартномасини узайтириш бўйича яхши таклиф қилишга тайёр. Бу ҳолат голкипер 18 ёшга тўлиб, узоқ муддатли келишувга имзо чекиш ҳуқуқни қўлга киритадиган февраль ойида юз беради. Жанлуижи амалдаги шартномага кўра ҳар бир мавсумда 200 минг евро ишлаб топмоқда, бироқ «Милан» раҳбарияти бу рақамни 3,5 миллион еврога қадар ошириши мумкин.
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: