«Лейпциг»нинг энг яхши тўпурари жароҳатланди

Германия 07 Январ 2017 895

«РБ Лейпциг» футбол клуби ҳужумчиси Тимо Вернер машғулот вақтида чап тўпиғидан жароҳат олди. 20 ёшли футболчида пайлар шикастланган, деб хабар беради немис клуби матбуот хизмати.

«Лейпциг» етакчиси яқин кунларда машғулотларга қайтиб, Бундеслиганинг «Айнтрахт»га қарши 21 январь куни ўтказиладиган учрашувида иштирок этиши керак.

Маълумот учун, Вернер «РБ Лейпциг»нинг Бундеслига жорий мавсумидаги энг яхши тўпурари саналади: унинг ҳисобида тўққизта гол ва иккита голли узатма бор (16 учрашув).

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: