Ла-лига. Гризманн гол урган учрашувда «Атлетико» ғалаба қозонди

Испания 07 Январ 2017 818

Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган учрашувлардан бирида «Атлетико» меҳмонда жуда муҳим уч очкони қўлга киритди.

«Эйбар» уйига сафар уюштирган Симеоне шогирдлари Сауль Нгьиес ва Антуан Гризманн томонидан киритилган голлар эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ғалабадан кейин «Атлетико» ҳисобидаги очколар сони 31тага етди ва жамоа 4-ўринга кўтарилиб олди. Жамоа жадвал етакчиси «Реал» 9 очко ортда боришмоқда. «Эйбар» эса 23 очко билан 8-поғонани банд этиб турибди.

Испания ла-лигаси, 17-тур

Эйбар – Атлетико 0:2 (0:0)
Голлар: Сауль (54), Гризманн (74).
Эйбар: Йоэль, дос Сантос, Луна, Капа, Лежен, Дани Гарсия, Рико, Гонсалес (Нано, 82), Леон (Пенья, 76), Инуи (Бебе, 68), Энрик.
Атлетико: Мойя, Савич, Хименес, Филипе Луис, Годин, Коке, Сауль, Гризманн, Габи, Врсалько (Хуанфран, 46), Торрес (Гамейро, 71).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: