Ла-лига. «Эспаньол» ўз уйида «Депортиво»ни енга олмади

Испания 07 Январ 2017 415

Испания чемпионатининг 17-турига старт берган учрашув Барселонада бўлиб ўтди. Унда «Эспаньол» клуби «Депортиво»ни қабул қилиб навбатдаги дуранг натижани қайд қилди.

Сельсо Борхеснинг голига мезбонлар Херар Моренонинг голи билан жавоб беришди. Натижада учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Ушбу дурангдан кейин барселоналиклар ҳисобидаги очколар сони 23тага етди ва жамоа турнир жадвалининг 9-ўрнида бормоқда. «Депортиво» эса 17 очко билан 15-поғонани банд этган.

Испания ла-лигаси, 17-тур

Эспаньол – Депортиво 1:1 (0:0)
Голлар:
Морено (63) – Борхес (59).
Эспаньол: Роберто, Санчес (Дуарте, 84), Рейес, Кариколь, Севилья (Кайседо, 75), Лопес Сильва, Перес (Мелендо, 75), Хурадо, Пьятти, Хави Фуэго, Морено.
Депортиво: Титонь, Сидней, Альбентоса, Наварро, Хуанфран, Гама (Луизинью, 85), Борхес, Гильерме, Чолак, Андоне (Борха Валье, 90), Хоселу.
Четлатиш: Хуанфран (90, Депортиво).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: