«Интер» «Вольфсбург»нинг бразилиялик футболчисини ўз таркибига қўшиб олмоқчи

Италия 07 Январ 2017 450

Миланнинг «Интер» футбол клуби қишки трансфер ойнаси вақтида ярим ҳимоячи Жоффрей Кондогбиани бошқа клубга бериб юбормоқчи, деб хабар беради Football Italia. Кондогбиа Милан клубига «Монако»дан 2015 йилнинг ёзида 31 миллион евро эвазига ўтганди, бироқ кутилган ўйинни намойиш эта олмади. 23 ёшли франциялик А Сериянинг жорий мавсумида атиги 9 учрашувда иштирок этди. «Интер» Кондогбиани кейинчалик 17 миллион еврога харид қилиш шарти билан ижарага беришга тайёр.

Шундан сўнг нерадзуррилар «Вольфсбург» аъзоси Луис Густавони ўз таркибига қўшиб олиши мумкин. «Бўрилар» бразилиялик футболчини кейинчалик харид қилиш шарти билан ижарага бериш борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Луис Густавонинг немис клуби билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: