Жерар Пике нега «Барселона» фойдасига пенальти белгиланмаслигини билади

Испания 06 Январ 2017 4038

«Барселона» футболчиси Жерар Пике Испания кубоги доирасидаги «Атлетик»ка қарши учрашув (1:2) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Менга ва Неймарга нисбатан ишлатилган қўполликлар тоза пенальти эди. Лекин биз нега вазиятларда бизнинг фойдамизга қарор чиқарилмаганини яхши биламиз.

Натижа у қадар ёмон эмас. «Атлетик» жуда зич футбол намойиш этди ва жуда кўп қўполликлар ишлатди. Ғолиб масаласи ҳали очиқ бўлиб турибди. Жавоб учрашувида ғалаба қозониб, чорак финалга йўлланмани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз», дея Пикедан иқтибос келтиради Marca.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: