«Вольфсбург» бундеслиганинг энг яхши плеймейкерларидан бирини ўз сафига қўшиб олди

Германия 06 Январ 2017 1302

Германиянинг «Майнц» клуби яримҳимоячиси Юнус Малли фаолиятини «Вольфсбург»да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

24 ёшли хавбек янги клуби билан 4,5 йиллик битим имзолади. Трансфер баҳоси 12,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда Малли бундеслиганинг 16 учрашувида майдонга тушиб 6 гол ва 6 голли узатма муаллифи бўлган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: