Швейцария суди ЖЧ-2022 учун стадионлар қурилиши бўйича ФИФАга қарши даъвони рад этди

Жаҳон 06 Январ 2017 857

Швейцария суди Нидерландия ва Бангладеш касаба уюшмалари Қатардаги ЖЧ-2022 иншоотларини қуриш чоғида ишчилар ҳуқуқининг поймол этилиши юзасидан ФИФА ташкилоти устидан берилган даъвони рад қилди. Бу ҳақда ФИФА сайтида хабар берилган.

«ФИФА Цюрих шаҳрининг арбитраж суди қарорини маъқуллайди. ФИФА меҳнат шароитлари масаласига жиддий эътибор қаратади ва вазиятни кузатиб боради. Ташкилот Қатар ҳукуматини ишчиларнинг хавфсизлиги ва муносиб меҳнат шароитларига жиддий эътибор қаратишга чақиради» - дейилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 турнири 21 ноябрь – 18 декабрь кунлари Қатарнинг 7та шаҳрида, Доҳа, Лусайл, Ал-Вақра, Ал-Хор, Ал-Райян, Умм-Салал ва Мадинат-аш-Шамалда ўтказилади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: