«Шапекоэнсе» рўй берган авиаҳалокатдан сўнг илк учрашувини қачон ўтказиши маълум бўлди

Жаҳон 06 Январ 2017 873

Бразилиянинг «Шапекоэнсе» футбол клуби содир бўлган фожиадан сўнг илк учрашувини икки ҳафтадан кейин ўтказади. Жамоа ноябрь ойида рўй берган авиаҳалокат сабаб аксарият ўйинчиларини йўқотган.

«Шапекоэнсе» мамлакат чемпиони «Палмейрас» билан ўртоқлик учрашувини 21 январь куни ўтказади. Беллашув «Шапекоэнсе»нинг уй стадиони «Арена Конда»да ўтказилади, деб хабар бермоқда Associated Press.

Аввалроқ, «Шапекоэнсе» авиаҳалокатдан сўнг жамоа таркибини тиклаш учун 20 нафар футболчи билан шартнома имзолаши мумкинлиги хабар қилинганди. Фожиада жамоанинг 19 нафар футболчи ва мураббийлар штаби аъзоси ҳалок бўлди.

Маълумот учун, бортида «Шапекоэнсе» ўйинчилари бўлган самолёт Колумбияда 2016 йилнинг 28 ноябрь куни ҳалокатга учради. Ўйинчилар ва мураббийлар штаби Жанубий Америка кубоги финал учрашувининг илк баҳсида қатнашиш учун учиб кетишаётган эди.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: