Самир Насрига 4 йиллик дисквалификация хавф солмоқда

Испания 06 Январ 2017 2158

«Манчестер Сити» клубининг «Севилья»да ижара асосида тўп сураётган франциялик яримҳимоячиси Самир Насри 4 йилга футболдан четлатилиши мумкин.

Football Espana нашри хабарига кўра, Испания антидопинг ташкилоти Насрига нисбатан суриштирув ишларини бошлаган.

Маълум қилинишича, футболчи Лос-Анжелесдаги DripDoctors клиникасида витамин терапиясини қабул қилган. Даволанишнинг бундай услуби допинг изларини яширишга ёрдам беради ва WADA томонидан спортчилар учун тақиқланган.

Жорий мавсумда Самир Насри «Севилья» таркибида Испания чемпионати доирасида 11та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва 1 голга ҳаммуаллифлик қилган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: