Испания кубоги. 2та қизил карточка кўрсатилган "эл-класико"да "Барселона" мағлуб бўлди

Испания 06 Январ 2017 9468

Испания чемпионати 1/8 финалида "Атлетик Бильбао" ўз уйида "Барселона"ни қабул қилди. Кескин курашларга бой бўлган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Дастлаб мезбон жамоа вакиллари 3 дақиқа фарқ билан 2та гол киритишди. Уларга Адурис ҳамда Уильямс муаллифлик қилди. Иккинчи бўлимнинг бошида Месси жарима тўпини аниқ йўллаб, якуний ҳисобни ўрнатди. 

"Атлетик Бильбао" ўйинни 9 киши бўлиб тугатди. Мезбон жамоа вакиллари Рауль Гарсия ҳамда Итурраспе иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни муддатидан олдин тарк этишди. 

Испания кубоги 1/8 финалининг жавоб ўйинлари 10-12 январь кунлари ўтказилади.

Атлетик Бильбао – Барселона 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар:
1:0 – 25 Адурис, 2:0 – 28 Иньяки Уильямс, 2:1 – 52 Месси.
Атлетик Бильбао – Ирайсос, Лапорт, Эчейта, Баленсиага, Саборит (Муниаин, 68), Рауль Гарсия, Сан Хосе, Иньяки Уильямс (Элустондо, 84), Итурраспе, Боведа, Адурис (Эрасо, 78).
Барселона – тер Стеген, Умтити (Пако Алькасер, 88), Пике, Альба, Сержи Роберто, Ракитич (Андре Гомеш, 71), Бускетс, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Адурис (40), Умтити (40), Иньеста (45), Альба (45), Бускетс (45), Итурраспе (53), Рауль Гарсия (55).
Четлатишлар: Рауль Гарсия (74), Итурраспе (80).

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: