Хави Хитойнинг жаҳон футболига салбий таъсир кўрсатишидан ташвишланмоқда

Испания 06 Январ 2017 1596

«Барселона» собиқ яримҳимоячиси, ҳозирда Қатаринг «Ас-Садд» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Хави жаҳон футболида бўлаётган ўзгаришлар борасида тўхталиб ўтди.

«Хитойга нисбатан жиддий муносабатда бўлиш лозим, улар Европанинг энг яхши футболчиларини тортиб олишни истамоқда. Уларда ҳозирнинг ўзида ажойиб футболчилар тўп сурмоқда. Бироқ бу уларнинг лойиҳасининг эндигина бошланиши бўлиб турибди. Хитойни MLS билан солиштириб бўлмайди. У ерга футболчилар фаолиятининг сўнггида ташриф буюришади. Хитой эса тескарисини қилмоқда. Футболчиларнинг айни кучга тўлган даврида уларни чемпионатга чорламоқда. Мамлакатда бу каби йирик ишларни амалга ошириш учун етарлича молиявий имкониятлар бор», — дея Хавининг сўзларини келтиради  The Sun.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: