Фото: Обамеянг Африканинг энг яхши футболчиси тақдирланган маросимга қандай кўринишда келди?

Жаҳон 06 Январ 2017 7001

Африканинг 2016 йилдаги энг яхши футболчисини тақдирлаш маросими Нигерия пойтахти Абужа шаҳрида бўлиб ўтди. 

Соврин учун даъвогарлардан бири бўлган габонлик футболчи Пьер-Эмерик Обамеянг маросимга кроссовка, спорт иштони, майка ва бейсболкада келди. Чунки унинг кийимлари солинган багажи аэропортда йўқолиб қолганди.

Дортмунднинг «Боруссия» клуби футболчиси Франкфуртдан Африкага учганди, аммо унинг юклари Lufthansa авиакомпанияси ходимлари айби билан йўқолиб қолган.

Пьер-Эмерик Африканинг ўтган йилги энг яхши футболчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада иккинчи ўринни олган. У ўтган мавсумда «Лестер» билан Англия чемпиони бўлган Риёз Маҳрездан ортда қолган. Учинчи ўринни эса «Ливерпуль» футболчиси Садьо Мане эгаллаган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: