«Фиорентина» 5,5 млн еврога олинган футболчисини 45 млн еврога сотмоқда

Италия 06 Январ 2017 2357

«Фиорентина»нинг хорватиялик ҳужумчиси Никола Калинич фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берган.

Флоренцияликлар клуби Хитойнинг «Тяньцзинь Цюаньцзянь» жамоаси билан ушбу футболчисини 45 млн еврога сотиш бўйича келишувга эришган. Бу нарх ушбу 29 ёшли футболчининг шартномасида кўрсатилган бадал пулидан атиги 5 млн еврога кам демакдир.

«Фиорентина» Калинични 2015 йилнинг ёзида Украинанинг «Днепр» клубидан 5,5 млн евро эвазига харид қилганди. Жорий мавсумда ушбу ҳужумчи А Серияда 18 учрашув ўтказди ва 8 гол уриб, битта голга муаллифлик қилди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: