«Бавария» президенти ўз клубини танқид қилди

Германия 06 Январ 2017 1039

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси президенти Ули Хёнесс ўзи раҳбарлик қиладиган клубни болалар ва ўсмирлар жамоалари фаолияти қониқарсизлиги учун танқид қилди. Хёнесснинг ҳисоблашича, немислар грандида бу масалага етарлича эътибор қаратилмаяпти.

«Биз бу борадаги хатоларимизни тан олишимиз керак. Биз болалар ва ўсмирлар жамоаларида ишлар яхши кетмаётгани ҳақидаги ҳақиқатни қабул қилишимиз керак. Тез орада турли ёшдаги футболчиларни тайёрлаш маркази ташкил қиламиз. Аммо бу ҳаммаси ўз ўзидан бўлиб қолади дегани эмас. Биз ҳосилни йиғиб олиш учун жиддий ишлашимиз керак», — дея Хёнесснинг сўзларини келтирган tz портали.

Бундан олдинроқ, президент асосий жамоадаги легионер футболчиларга немис тилини билмаганлик учун жарима қўлланиши ҳақида айтиб ўтганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: