"Бавария" президенти тилни билмаган футболчиларни жаримага тортишга қарор қилди

Германия 06 Январ 2017 722

"Бавария" президенти Ули Хенесс клубнинг хорижий футболчиларини немис тилини ўрганишга мажбур қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.  

"Бавария" ечиниш хонасида яна немис тили янграши керак. Тил жипслашишга ёрдам беради. Акс ҳолда жамоа ичида гуруҳлар пайдо бўла бошлайди. Агар хорижликлар немис тилини ўрганмасалар, улар жаримага тортиладилар. Агар легионерлар кунига 2 соатдан немис тили билан шуғуллансалар, аъло бўларди", деб айтди Хенесс.

Жорий йилда "Бавария" сафида 17 легионерга ариза берилган. Ҳаммаси бўлиб жорий мавсумда "Бавария" сафидан 41 ўйинчи ўрин олган.

Мюнхенликлар Германия чемпионатидаги кейинги ўйинларини 20 январда меҳмонда "Фрайбург"га қарши ўтказадилар. Клуб 16 турдан кейин мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва ўзидан кейин келаётган "РБ Лейпциг"дан 3 очко олдинда бормоқда.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: