«Байер» етакчи ҳужумчисини хулқи туфайли сотиб юбормоқчи

Германия 06 Январ 2017 2105

Леверкузеннинг «Байер» клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳужумчи Хавьер Эрнандесни трансферга қўйишга тайёр, дея хабар бермоқда Sport Bild.

Манба берган маълумотларга кўра, немис клуби агар мексикалик футболчига 25 млн. евро таклиф қилинган тақдирда у билан хайрлашишга тайёр бўлиб турибди. Аммо ҳозирча ҳеч бир клуб «Байер»га бу таклифни бермаган.

«Байер»нинг бу борадаги позициясига футболчининг ўйинчи сифатида эмас, инсон сифатида ўзини тутиши сабаб бўлмоқда. Клуб Эрнандесни эгоист дея ҳисоблаб бу клубдошларининг зиёнига ишлашидан хавотир олмоқда.

Чичаритонинг «Байер» билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида поёнига етади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: