Африканинг 2016 йилдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди

Жаҳон 06 Январ 2017 1661

«Лестер Сити» футбол клуби ва Жазоир терма жамоаси ярим ҳимоячиси Риёд Марез Африканинг 2016 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди. Бу ҳақда Африка футбол конфедерацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Марез якуний овоз бериш жараёнида 361 овозни қўлга киритиб, Дортмунднинг «Боруссия» клуби ва Габон термаси форварди Пьер-Эмерик Обамейянг (313) ҳамда «Ливерпуль» ва Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Манени (186) ортда қолдирди.

Питсо Мосимане энг яхши мураббий деб топилди. У Жанубий африканинг «Мамелоди Сандаунз» жамоаси билан африка Чемпионлар лигасида зафар қучди.

«Арсенал» футбол клуби ва Нигерия терма жамоаси форварди Алекс Ивоби энг яхши ёш ўйинчи деб топилган бўлса, «Манчестер Сити»нинг бошқа бир нигериялик ҳужумчиси Келечи Ихеаначо қитъанинг келажаги энг порлоқ футболчиси деб тан олинди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: